Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ҳуқуқидан маҳрум қилиб қўйди. Натижада бу ҳол давлатнинг заифлашувига олиб борди. Бироқ, бу нарса давлат кучли бўлиб турганда таъсир қилмаган бўлса ҳам, кейинчалик у заифлашганда таъсири билинди.
Давлатдаги ишлар фақат халифага байъат беришнинг ўзи билан чекланиб қолмади, балки бу нарса волийларга ҳам ўтди. Аббосий давлатининг Абдурраҳмон Дохил (ибн Муовия ибн Ҳишом, 113-172 ҳ.) Андалусда волийликни қўлга олиб, давлатдан мустақил бўлиб олишига индамаганлиги Исломий Давлатнинг бир қисмини ундан ажратиб қўйди ва ўзларини амирул-муъминин деб атаган волийлар тарафидан алоҳида бошқарилишига олиб борди. Гарчи Андалус Исломий Давлатнинг жисмидан бўлиниб кетмаган, у ердаги мусулмонлар бошқа мусулмонлардан ажралиб қолмаган ва исломий умматнинг бир қисми бўлса ҳам, бироқ Андалус бошқарув хусусида ажралган эди. Бу ҳол заифликка йўл очди ва уни кофирлар босиб олишини осонлаштирди. Ҳолбуки, бу пайтда Исломий Давлат қудратли эди. Шунга қарамасдан, Андалусни кофирларнинг тажовузидан ҳимоя қила олмади. Бу Мағрибда бўлган эди. Аммо Машриқда эса давлатнинг волийларга умумий волийлик қилиш ва кенг салоҳиятлар бериб қўйиши уларда ҳукмронлик ҳиссиётларини жунбишга келтириб юборди ва ҳукмронлик таъмасини қўзғади. Натижада улар ички бошқарувда мустақил бўлиб олишди. Халифа ҳам уларнинг бу ишларига розилик берди. Халифа учун минбарларда дуо қилиш, унинг номи билан пул чиқариш, унга хирожларни юбориб туриш билан чекланилди. Вилоятлар ўзларининг бу ички мустақиллигида давлатчаларга ўхшаб кетар эди. Бу ҳолни Салжуқийлар, Ҳамадонийлар ва бошқаларда кўришимиз мумкин. Бу ишларнинг ҳаммаси Исломий Давлатнинг заифлашишига олиб борган сабаб бўлди. Кейин Усмонийлар келиб, халифаликни қўлга олди, исломий юртларнинг аксар қисмини салтанатларида бирлаштирди ва даъватни Европага олиб чиқди, фатҳларни яна бошлаб юборди. Лекин бу ишлар Исломни тўғри тушуниш ва тўлиқ татбиқ қилишга асосланмай, балки биринчи усмоний халифаларнинг иймон қувватига ва қўшин қудратига асосланган эди. Шунинг учун бу фатҳлар Исломий Давлатнинг биринчи фатҳлари берган натижани бермади. Оқибатда ҳеч қанча вақт ўтмасдан бу давлат ҳам заифлашиб қулади ва Исломий Давлат йўқ бўлди. Унинг йўқотилишига жуда кўп омиллар ва Ислом душманлари ишлатган ҳийла-найранглар сабаб бўлди. Давлатнинг йўқотилишига қуйидаги икки омил сабаб бўлди:
- Исломни тушунишдаги заифлик.
- Уни нотўғри татбиқ қилиш.
Шунинг учун Ислом Давлатини яна қайтарадиган нарса Исломни тўғри тушунишдир. Давлатнинг қудратини оширадиган омил Исломни тўғри татбиқ этиш ва даъватни ташқарига олиб чиқишдир.
123-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|